Ҳиндистон ва Покистон кучлари ўртасидаги тўқнашувда 8 киши ҳалок бўлди
(last modified Sun, 03 Mar 2019 07:54:41 GMT )
март 03, 2019 12:54 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ва Покистон кучлари ўртасидаги тўқнашувда 8 киши ҳалок бўлди

Покистон ва Ҳиндистон кучлари ўртасида юзага келган сўнгги тўқнашувда 8 киши, жумладан 6 нафар ноҳарбийлар ҳалок бўлишди.

Меҳр ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, бу тўқнашув натижасида Ҳиндистон назорати остида бўлган Кашмир минтақасида бир оила аъзолари ва Покистон назорати остида бўлган Кашмир минтақасида эса уч нафар шахс ҳалок бўлишди. Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг орасида 2 нафар покистонлик ҳарбийлар ҳам бор. 

Покистон армияси шанба куни юзага келган хавфсизлик вазъият сабабли ушбу мамлакатнинг ер ва денгиз кучлари жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилган,- деб эълон қилди.  

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Никола минтақасида ҳиндистонлик кучларнинг ўқ отишлари ва Покистоннинг бунга қарши жавоб қайтариши натижасида ушбу мамлакатнинг 2 нафар ҳарбийси ҳалок бўлишган.