Украина талаби билан Россия фуқароси Грецияда қўлга олинди
Украина расмийларининг талаби билан Греция Россиянинг энергетика соҳаси бўйича мутахассисини Афинада қўлга олди.
Ирна ахборот агентлигининг чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Россия фуқароси Евгений Калинин адвокати Яннис Ракҳиотис ушбу мамлакатнинг оммавий ахборот воситаларига унинг мижози энергетика соҳасининг мутахассисидир ва ўз маъмуриятини ижро этиш вақтида Афина аэропортида қўлга олинди,-деб эълон қилди.
Афина суди Россиянинг ушбу фуқароси Украина ҳукуматининг илтимосига биноан ҳамда ушбу мамлакатга экстрадация қилиниши учун қўлга олинган,-деб эълон қилди.
Киев ҳукумати Россиянинг фуқаросини Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг президентлик даврида нефт кампанияларидан бирида раҳбарлик лавозимида ишлаган пайтида, солиқ тўлашдан қочишга айбламоқда.
Аммо Россия фуқаросининг адвокати Киев ҳукумати унинг мижозини қўлга олиш ва экстрадация қилинишидан мақсади комилан сиёсий мақсадда амалга оширилмоқда ва Каленин Россия билан яхши муносабатга эга бўлган Украинанинг собиқ президентига тарафдорлик қилгани сабабли жиноий жавобгарликка тортилган,-деб таъкидлади.