АҚШнинг Россияга қарши 3 миллион марта кибер ҳужуми қайд этилди
март 05, 2019 18:18 Asia/Tashkent
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антоновнинг Вашингтон Стимсон марказидаги чиқишида маълум қилишича, АҚШ томонидан Россиянинг уч миллион IP интернет адреслари кибер ҳужумга учради
Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антоновнинг Вашингтон Стимсон марказидаги чиқишида маълум қилишича, АҚШ томонидан Россиянинг уч миллион IP интернет адреслари кибер ҳужумга учради.
АҚШ миллий хавфсизлигининг собиқ маслаҳатчиси Ҳерберт Мак Мистер бундан бироз олдинроқ Вашингтон Россия билан кибер ҳужум хавфсизлиги бўйича музокара бошлайди деб хабар берган эди. Шарт шундаки, агар руслар кибер ҳужум келишувига жиддий ёндашса, кейин музокалар бошланади.