Ҳиндистон ва Покистон Кашмирда яна тўқнашди
Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Покистон чегарачилари Кашмир назорат чизиғида Ҳинджистон қуролли кучларини нишонга олиб, икки мамлакат ўртасидаги ўт очмаслик тўғрисидаги битимни бузган.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги вакили подполковник Девендер Ананднинг маълум қилишича, Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмирда яна бир-бирига қарата ўт очган.
Унинг айтишича, Покистон армияси кеча тунда ўт очди. «Покистон армияси ҳеч қандай сабабсиз ўт очмаслик тўғрисидаги режимни бузиб, Акнур секторини ўққа тутди», - дея таъкидлаб ўтган Ананд.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳиндистонлик ҳарбийлар ҳам бунга жавобан ўт очишган. Ананд икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги отишма оқибатида ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотга аниқлик киритмади.
Покистон ҳукуматидан билдиришларича, Ҳиндистон қўшинлари Кашмир ҳудудидаги чегараолди қишлоқларига тартибсиз зарбалар берган, бунинг натижасида ёш бола ҳам ҳаётдан кўз юмган ва 300 нафар инсон ҳалок бўлган.
Аниқлик киритилишича, артиллериядан ўққа тутиш оқибатида яна уч киши жароҳатланган. Шунингдек, бир нечта уй бутунлай вайрон бўлди.