Ҳиндистон Россиянинг сув ости кемасини ижарага олди
-
Ҳиндистон Россиянинг сув ости кемасини ижарага олди
Ҳиндистон уч миллиард доллар маблағни тўлаш эвазига, Россиянинг ядровий сув ости кемасини ижарага олди
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга Ҳиндистон 3 миллиард доллар маблағни тўлаш эвазига, Россиянинг ядровий сув ости кемасини ижарага олди.
Такомиллашган технологиялар билан жиҳозланган Россия ядровий сув ости кемаси 2025 йилга қадар Ҳиндистон ихтиёрида бўлади. Ушбу Россиянинг сув ости кемасининг ижарага олиниши билан, Ҳиндистон уч маротаба Россия сув ости кемасини ижарага олди.
Бундан олдин ҳам Россиянинг сув ости кемаси 1988 йилда 3 йил муддатга ижарага олинган. Шунингдек, 2012 йилда ҳам 10 йил муддатга ижарага олинган.
Бундан олдинроқ, Ҳиндистон Россиядан С-400 ракета системасини харид қилиш ҳақида келишувга эришган эди. Ҳозирда Ҳиндистон ва Россия ядровий сув ости кемаси бўйича келишувга эришди.