Америка Россия банкларининг бирига қарши санкция жорий этди
март 12, 2019 12:42 Asia/Tashkent
-
Америка Россия банкларининг бирига қарши санкция жорий этди
АҚШ молия вазирлиги Венесуэлага қаратилган санкциялар туфайли Россия банкига қарши санкция жорий этди
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ молия вазирлиги Венесуэлага қаратилган санкциялар туфайли Россия банкига қарши санкция жорий этди.
Америка молия вазирлиги душанба куни Россиянинг Еврофинанс банкини Вашингтоннинг Венесуэлага қарши жорий этган санкцияларини четлаб ўтиш учун урингани боис, санкциялар рўйхатига киритганлигини маълум қилди.
АҚШ молия вазирлигининг ташқи молиявий идорасининг хабар қилишича, Россиянинг мазкур банки Вашингтон томонидан санкциялар рўйхатига киритилган Петрулус дей Венесуэла ширкати билан молиявий ҳамкорлик қилган.
Ёрлиқ