Бразилиядаги отишмаларда қурбонлар сони купайди
Бразилия ҳарбий полициясининг маълум қилишича, мамлакатдаги мактабларда содир этилган отишмаларда ўлганлар сони 10 нафарга етди
Франция ахборот агентлигининг Сан Паолодан тарқатган хабарига кўра, Бразилия ҳарбий полициясининг маълум қилишича, мамлакатдаги мактабларда содир этилган отишмаларда ўлганлар сони ўн нафарга етди.
Чоршанба куни эрталаб икки нафар ҳужумчи Бразилиянинг жануб-шарқидаги Сан Паоло яқинидаги Сузано минтақасида жойлашган мактабга қарата отишма содир этади. Натижада эса, олти нафар инсон ҳалок бўлади. Отишмани содир этганлар ўзларини ҳам ўлдиришади.
Ушбу ҳужумда яна 15 киши ҳалок бўлган.
Сан Паоло штати губернаторининг маълум қилишича, ҳозирга қадар ушбу икки нафар ҳужумчи мазкур мактаб ўқувчилари бўлишганлиги ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.