Туркманистонга қочиб ўтган афғон ҳарбийлари ўз ватанига қайтдилар
(last modified Tue, 19 Mar 2019 09:54:40 GMT )
март 19, 2019 14:54 Asia/Tashkent
  • Туркманистонга қочиб ўтган афғон ҳарбийлари ўз ватанига қайтдилар

Афғонистон Мудофаа вазирлиги Толибон ҳужуми ортидан Туркманистон ҳудудларида бошпанаҳ олган афғон ҳарбийларини қайтаб ўт мамлакатига келганини тасдиқлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Афғонистон шимоли Бодғис вилоятидаги афғон чегарачилари постига қарши Толибон гуруҳининг ҳужумлари ортидан ўнлаб афғон чегарачилари Туркманистон ҳудудига ўтишга мажбур бўлишди.

Бодғис вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Бек Толибон гуруҳини Афғонистон чегара кучлари постига ҳужум қилгани ва 50 нафар чегарачиларини асирликка олгани ортидан 58 га яқин афғонистонлик ҳарбийларни Туркманистон ҳудудига қочиб ўтишга мажбур бўлганини эълон этганди.

Бундан ташқари Тлибон томонидан 50 нафардан ортиқ афғон ҳарибйлари асирликка олингани айтилади.

Афғонистон мудофаа вазирлиги Толибон томонидан ўғирланган афғон чегарачиларини озод этиш учун амалиётлар бошлангалигини маълум қилди.