Арманистон ва Озарбойжон республикаси Қорабоғ масаласида келиша олишди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i44832-Арманистон_ва_Озарбойжон_республикаси_Қорабоғ_масаласида_келиша_олишди
Москва шаҳрида Баку ва Ереван давлатлари ўртасидаги халқ муносабатларини қайта тиклаш учун амалий одимлар ташлаш ҳамда айрим масалалар борасидаги иккитомонлама келишувлар билан Қорабоғ муаммоларига ечим топиш мавзусидаги Озарбойжон республикаси, Арманистон, Россия ТИВ раҳбарилари ва Минск гуруҳи раҳбарларининг қўшма йиғилиши якунланди.
(last modified 2019-04-16T09:26:04+00:00 )
апрел 16, 2019 12:39 Asia/Tashkent
  • Арманистон ва Озарбойжон республикаси Қорабоғ масаласида келиша олишди

Москва шаҳрида Баку ва Ереван давлатлари ўртасидаги халқ муносабатларини қайта тиклаш учун амалий одимлар ташлаш ҳамда айрим масалалар борасидаги иккитомонлама келишувлар билан Қорабоғ муаммоларига ечим топиш мавзусидаги Озарбойжон республикаси, Арманистон, Россия ТИВ раҳбарилари ва Минск гуруҳи раҳбарларининг қўшма йиғилиши якунланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россия, Озарбойжон республикаси, Арманистон ТИВ раҳбарлари кеча Москвада ўтказилган йиғилишда  Қорабоғ муамолари ва тўқнашувларга тегишли масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Мазкур хабарга асосан, бу йиғилишда томонлар  Қорабоғ минтақасидаги тўқнашувлар в кескинликларни камайтириш ва инсонпарварлик қўшма фаолиятлари масаласини муҳокама қилишди. Арманистон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари ҳам  турли масалалар хусусан икки  давлат намояндаларини ҳар икки мамлакатга сафар қилишлари борасида келиша олишди.

Йиғилишда  яқин келажакда бунга ўхшаган конфренцияларни ўтказиш зарурлиги таъкидланди.