Ҳиндистон бош вазири Покистонни таҳдид қилди
Ҳиндистон бош вазири, Исломобод давлати Ҳиндистонга қарши ҳар қанадй ҳужум уюштирганида жиддий аксиламалга дуч келиши ва ўз ҳужумидан қаттиқ пушаймон бўлишини эълон қилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистон бош вазири Нарандра Моди кеча Утарпрадеш штатидаги Муродобод шаҳрида сўзлаган нутқида, Покистон давлатига хитобан, бундан кейин Исломобод давлатининг Ҳиндустонга қарши ҳар қандай ҳужумларини чидай олмаймиз ва Покистонни уюштирган ҳужумидан қаттиқ пушаймон этамиз деб таъкидлади.
Ҳиндистон бош вазири Покистондан келиб чиққан террорчилик ҳужумлар қаршисида Деҳлининг олдинги давлатларини пассив амал қилганликда айблаб, олдинги давлатлар фаақат Халқаро ҳамжамиятга шикоят қилишардию холос, аммо бугунги Ҳиндистон таҳдидлардан қўрқмайди ва Покистон ҳудудларидаги террорчилар базаларни нишонга олади деб изоҳлади.
-
Покистон Ҳиндистон бош вазирининг таҳдидига муносабат билдирди
-
Ҳиндистон бош вазири покистонлик касбдоши билан телефон орқали суҳбат қилишдан воз кечди