Москва давлати АҚШ президентлик сайловларида аралашмаганини таъкидламоқда
(last modified Sat, 20 Apr 2019 07:17:01 GMT )
апрел 20, 2019 12:17 Asia/Tashkent
  • Москва давлати АҚШ президентлик сайловларида аралашмаганини таъкидламоқда

АҚШнинг 2016 -чи йилдаги президентлик сайловлар делоси таҳқиқотлари бўйича ҳисоботни тарқатилгани ортидан Кремль давлати Москва давлати АҚШ ички ишларида аралашгани йўқ деб эълон этди.

Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия президентлик идораси наттоғи Дмитрий Песков  АҚШда 2016 -чи йили ўтказилган президентлик сайловлар делосининг махсус терговчиси Роберт Мюллернинг ҳисоботига ишора қилар экан,  мазкур ҳисобот асосида ҳам  Россия АҚШ президентлик сайловларида умуман аралашгани йўқ деб айтди.

Песков Кремль саройида ўтказилган йиғилишда  Мюллер ҳисоботи  Россия давлатини АҚШ президентлик сайловлари жараёнида  аралашганини исботлайдиган бирон фактга эга эмас ва Москва давлати ҳам бу хусусдаги ҳар қандай айбловни рад этади деб изоҳлади.

Россия президентлик идораси наттоғи Дмитрий Песков ўз сўзларида  Мюллер ҳисоботи каби масалаларни эндиликда яхши бўлмаган, Россия ва АҚШ муносабатларини янада совуқлашишига таъсир ўтказишидан афсусланиш билдирди.

Ёрлиқ