Абдуллоҳ Абдуллоҳ АҚШни Афғонистоннинг тинч аҳолисига қарши авиазарбаларини тўхтатишга чақирди
(last modified Mon, 22 Apr 2019 11:44:28 GMT )
апрел 22, 2019 16:44 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳ Абдуллоҳ АҚШни Афғонистоннинг тинч аҳолисига қарши авиазарбаларини тўхтатишга чақирди

Афғонистоннинг милилй ваҳдат давлатидаги ижроий раиси Кобулда НАТО ҳарбий қўмондони билан учрашганида АҚШ Афғонистоннинг тинч аҳоли яшайдиган минтақаларига қарши ҳужумларини тўхтатиши керак деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Кобулда ўтказилган бу учрашувда Абдуллоҳ Абдуллоҳ  АҚШ авиазарбаларида Афғонистоннинг турли минтақаларида тинч аҳолини қурбон бўлишдан хавотирланиш билдирди.

Афғонистондаги НАТО ҳарбий қўмондони ҳам  оммавий афкорни алдаш учун  хорижлик ҳарбийлар бундан кейин диққат  билан ҳаво амлалиятларини амалга ошириб тинч аҳолини қурбон бўлишини олдини олишга ҳаракта қилади деб иддао қилди.

НАТО ҳарбий қўмондони Скотт Миллер шунингдек  АҚШ ва НАТО ҳарбийларининг сўнги жиноятларида тинч аҳолини қурбон бўлишидан фақат афсусланиш изҳор этдию холос.

Айтиш жоиздирки сўнги 10 йил давомида  Афғонистонда тинч аҳолининг талофати 32 минг нафаадан  ва  жароҳат олган афғонлар сони эса 60 минг нафардан ошган.

 

Ёрлиқ