Европа АҚШни қурол савдоси Халқаро битимидан чиққани тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Sun, 28 Apr 2019 11:16:32 GMT )
апрел 28, 2019 16:16 Asia/Tashkent
  • Европа АҚШни қурол савдоси Халқаро битимидан чиққани тўғрисида огоҳлантирди

Европа Иттфоқи АҚШ давлати қурол савдоси Халқаро битимдан чиқиши биан қурол-яроқ контрабандасига қарши кураш йўлига тўсиқлар яратмоқда деб эълон этди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини, АҚШ давлатини қурол савдоси ҳақидаги Халқаро битимдан чиққани,  Халқаро қурол савдосидаги шафофликлар яратиш, қурол контрабандасини олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш жараёнидаги саъй -ҳаракатларга кўмаклашмайди деб эълон этди.

Могерини ўз сўзларида Европа Иттифоқи илгаригидек,  барча мамлакатлар хусусан, қурол экспорт этувчи ва импорт қилувчи давлатларини қурол- савдоси ҳақидаги Халқаро ташкилотга қўшилишини сўрайди деб изоҳлади.

Могерени шунингдек,  Европа Иттифоқига аъзо 28 мамлакат ушбу битимга аъзо бўлгани ва уни Халқаро миқёсида ижро этиш мақсадларни кузатиб бораётганини айтди.

  

Ёрлиқ