Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги тўқнашувларда 13 нафар ҳарбийлар ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45244
Кеча Афғонистон ички ишлар вазирлиги чиқарган баёниясида, мамлакатнинг Бағлон вилоятидаги тўқнашувларни якунлангани ҳақида хабар қилди.
(last modified 2019-05-06T11:19:03+00:00 )
май 06, 2019 13:53 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги тўқнашувларда 13 нафар ҳарбийлар ҳалок бўлди

Кеча Афғонистон ички ишлар вазирлиги чиқарган баёниясида, мамлакатнинг Бағлон вилоятидаги тўқнашувларни якунлангани ҳақида хабар қилди.

Хабарга кўра, бу қуролли тўқнашувлар жараёнида, 13 нафар афғон ҳарбийлари ҳалок бўлиб, 55 нафар ҳарбийлар ва тинч аҳоли жароҳатланган.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча бомба ўрнатилган бир автомашина Афғонистон шимолидаги Бағлон вилояти полиция бошқармаси яқинида портатилди. Портлашдан кейин қуролланган бир гуруҳ полиция бошқармасига бостириб кириб полициячиларни ўққа тутишди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги тўқнашувлар 7 соат давом этганиҳамда ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зимммасига олганини маълум этди.