Кобулда юз берган теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
(last modified Thu, 30 May 2019 10:52:11 GMT )
май 30, 2019 15:52 Asia/Tashkent
  • Кобулда юз берган теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг ҳарбий университети яқинида бомба портлаши оқибатида 6 нафар қурбон бўлган.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Кобул полицияси   шаҳрадаги ҳарбий университет яқинида юз берган бугунги портлашда яна 6 киши жароҳат олди деб эълон этди.

Ҳодиса талабалар билим даргоҳини тарк этиши чоғида юз бергани айтиади.

Ҳозиргача бирор шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

 

Ёрлиқ