Россиядаги тротил ишлаб чиқарувчи заводлардан бирида портлаш юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45779-Россиядаги_тротил_ишлаб_чиқарувчи_заводлардан_бирида_портлаш_юз_берди
Россиянинг Дзержинск шаҳридаги “Кристалл” тротил ишлаб чиқарувчи заводи ҳудудида бир нечта портлаш юз берди.
(last modified 2019-06-02T08:09:37+00:00 )
июн 02, 2019 12:59 Asia/Tashkent
  • Россиядаги тротил ишлаб чиқарувчи заводлардан бирида портлаш юз берди

Россиянинг Дзержинск шаҳридаги “Кристалл” тротил ишлаб чиқарувчи заводи ҳудудида бир нечта портлаш юз берди.

Портлашлар Россиянинг Дзержинск шаҳридаги тротил портловчи моддаси ишлаб чиқарувчи цехда содир бўлган. Портлашлар оқибатида 3 км радиусдаги 200 га яқин уйнинг ойналари чиқиб кетган.

Шунингдек, заводнинг ходимлари ва маҳаллий аҳоли орасидан умумий ҳисобда 85 киши жабр кўрган.  Гувоҳларнинг айтишича, портлаш зарби туфайли воқеа жойидан 1 км узоқликдаги дўконнинг девори вайрон бўлган. Портлашлар овози шаҳардан 20 км узоқликда ҳам эшитилган.

Портлашлардан кейин ёнғин чиққан. Заводнинг 5 та биноси вайрон бўлган. Ёнғинни ўчиришда 300 дан кўпроқ ўт ўчирувчи ва 50 та махсус техника иштирок этган. 

Портлашларга заводдаги технологик жараёнларнинг бузилиши сабаб бўлган. Тергов қўмитасида фавқулодда ҳолат қўпорувчилик акти эмас, балки техноген кўринишга эгалиги маълум қилинган.