Толибон гуруҳининг ҳужумида Афғонистон халқ ҳаракатининг ўнлаб аъзолари ҳалок бўлди
июн 30, 2019 11:26 Asia/Tashkent
Толибон гуруҳининг Афғонистон давлатига қарашли халқ ҳаракати кучларига қарши уюштирган ҳужумларида 25 киши қурбон бўлди.
Синхуа ахборот агентлигинг хабар қилишича, Толибон гуруҳининг Бағлон вилояти Наҳрайн туманига уюштирган ҳужумдарида Салоҳиддан номли Афғонистон ўйғониш ҳаракати қўмондонларидан бири ҳалок бўлди.
Толибон гуруҳининг Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятидаги халқ кучларига қилган ҳужумида ҳам бу кучлардан ўн нафари ҳалок бўлиб 28 нафари жароҳат олган.
Хабарларда Толибон гуруҳининг қанча аъзолари ҳалок бўлгани тўғрисида маълумот берилмаган.