Грузиялик эътирозчилар мамлакат ички ишлар вазирини истеъфога чиқишини талаб қилишмоқда
(last modified Sun, 30 Jun 2019 10:34:22 GMT )
июн 30, 2019 15:34 Asia/Tashkent
  • Грузиялик эътирозчилар мамлакат ички ишлар вазирини истеъфога чиқишини талаб қилишмоқда

Грузияда минглаб эътирозчилар Тблиси шаҳри кўча хиёбонларида ўтказган митинглари жараёнида мамлакат ички ишлар вазирини ўз лавозимини тарк этишини талаб қилишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича. кеча Грузияда норозилик намойишлар қатнашувчилари  Георгий  Гахаринни  Грузия парламентида Россия Думаси намояндаси Сергей Гавриэлов иштирокига қарши бошланган эътирозларни бостиришда айблаб уни ўз лавозимидан истеъфо беришини таъкидлашмоқда.

Грузияда эътирозли намойишлар иштирокчилари бундан олдин ҳам, мамлакат парламенти яқинида ўтказган минтингларида  ички ишлар вазири  Георгий Гахара ва митингларда эътирозчиларга ҳужум қилган полиция ходимларини жавобгарликка тортиш зарурлигини эълон қилишганди.

Грузия халқи  мамлакат парламентида Россия Думаси намояндасининнг иштирокига қарши  жорий йилнинг 20-  чи июнида митингларни бошлашганди. Эътирозлар жараёнида 240 жароҳат олиб  305 нафар қўлга олинган.

Норозилик намойишлар ортидан Грузия парламенти раиси Irakli Kobakhidze истеъфо берди.

Ёрлиқ