Кобулда юз берган кучли портлашларда бир неча киши ҳалок бўлди
июл 01, 2019 11:11 Asia/Tashkent
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берган кучли портлашлар оқибатида бир нечта шахс ҳалок бўлиб, ўнлаб афғонистонликлар жароҳат олган.
Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Кобул шаҳридаги Вазир Акбархон номли дипломатлар яшайдиган минтақасидаги Афғонистон миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирликлари идоралари бинолари ҳамда НАТО кучлари қўмондонлиги яқинида юз берган кетмакет портлашларда 50 нафардан айримлари ҳалок бўлиб, ўнлаб нафари жароҳат олган.
Биринчи портлаш шу ҳадгача кучли эдики унинг овози ҳатто Кобул шаҳри атрофида ҳам эшитилган.
Ово ахборот агентлиги ҳалок бўлган ва жароҳат олган шахсларнинг аниқ сонига ишора қилмаган.
Ҳозиргача ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмаган.