Атомли келажак: Ўзбекистонда биринчи АЭС қандай қурилмоқда (ВИДЕО)
(last modified Thu, 11 Jul 2019 06:34:37 GMT )
июл 11, 2019 11:34 Asia/Tashkent

Жиззах вилоятининг Фориш туманида яқин вақтларда “аср қурилиши” - Марказий Осиёда биринчи атом электр станцияси қурилиши бошланади.

Бугунги кунда бу майдонда АЭС қурилиши учун тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ўтказилган илмий изланишлардан сўнг АЭС қурилиши учун оптимал майдон деб Жиззах вилоятида жойлашган Тузонкўл яқинидаги ҳудуд танланган.

Ҳозирги вақтда бу жой чўлдан иборат, бироқ бир неча йилдан сўнг Ўзбекистонда биринчи керакли инфратузилмага эга бўлган атомчилар шаҳарчаси пайдо бўлади.

“Ўзатом” раҳбарининг сўзларига кўра, кейинги йилдан тез суръатларда ташқи инфратузилма ва унинг учун керак бўлган объектларнинг қурилишига киришиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳудудга автомобил ва темир йўл олиб келиш бўйича ҳисоб-китоблар бошланди.

 

Ёрлиқ