НАТО бош котиби Европа хавфсизлигига таҳдид ҳақида огоҳлантириш берди
(last modified Tue, 16 Jul 2019 07:20:31 GMT )
июл 16, 2019 12:20 Asia/Tashkent
  • НАТО ташкилоти бош котиби Янис Столтенберг
    НАТО ташкилоти бош котиби Янис Столтенберг

НАТО ташкилоти бош котиби агар Россия (INF) "Эй Эн Эф" шартномасидаги ўз мажбуриятини давом эттирмаса, Европа хавфсизлиги хатарга юзмаюз бўлади,-деб айтди.

Янис Столтенберг якшанба куни "Франкфурт Алгамония" газетасида ёзган мақоласида (INF) ўрта масофада учадиган ядровий кучлар шартномаси йўқ бўлишидан кейинги оқибатлар ҳақида огоҳлантириш бериш зимнида, Россиядан ушбу шартномани сақлаб қолишни сўради ва ушбу шартномага қараб амал қилишга чақирди. 

Столтенберг бу мақолада Москвадан мавжуд бўлган охирги имкониятлардан ҳам фойдаланишни сўраган. 

НАТО ташкилотининг ушбу расмийси Россия ҳаракат бериш имкониятига эга ва уни осонлик билан махфийлаштириш мумкин бўлган ўрта масофада учадиган янги ядровий ракеталарни ишлаб чиқариб, жойлаштирмоқда,-деб айтди. 

Столтенбергнинг айтишича, бу ракеталар Германиянинг шаҳарларига бориб етиши мумкин. 

Столтенберг Нато ташкилоти 2 август ойида якун топадиган (INF) шартномаси ўзгаришлари ҳақида хавотирланиш изҳор этиб, келаси кунлар Европа хавфсизлиги йўлида ушбу муҳим механизмни  сақлаб қолиш мақсади билан керакли қадамлар қуйиш ва музокара қилиш учун охирги имкониятлар боқий қолган,-деб айтди. 

 INF шартномасини муаллақ ҳолатга келтиришда Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари натижасида Россия ҳам қарши сайъ-ҳаракат билан ушбу шартномада қолишини тўхтатади,-эълон қилди. 

Ёрлиқ