Ашраф Ғани Америка ва Толибон гуруҳи махфий келишувидан хавотирда
Афғонистон президенти Ашраф Ғани Толибон гуруҳи билан Американинг махфий келишувидан хавотирланиш изҳор этди.
Тасним ахборот агентлигининг чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Муҳаммад Ашраф Ғани Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилган Толибон гуруҳи ва Америка ўртасидаги музокаралар ҳақида тзхталиб, Афғонистон келажаги ҳақида Америка ва Толибон гуруҳининг махфий келишувидан хавотирдаман,-деб айтди.
Толибон гуруҳи ва Америка намояндалари ўртасидаги музокараларнинг еттинчи даври Қатарда ўтказилди. Аммо ҳалигача бу музокаралар Афғонистон халқи учун бирон бир самара бергани йўқ.
Афғонистон президенти Толибон гуруҳи билан тинчлик шартномасига эришиш фақат президентлик сайловлар ўтказилишидан кейин республика тизими доирасида имкони бор,-деб айтди.
Афғонистон президентлик сайлови 2019 йил 28 сентябр ойида ўтказилиши лозим.
- Толибон ва АҚШнинг Қатардаги музокаралари натижасиз тугади
-
Ашраф Ғани Толибон билан тинчлик музокараларни қайта бошлашга тайёр эканлигини эълон қилди