Россияга қарши энг йирик хакерлик ҳужум амалга ошрилди
Хакерлар Россияга қарши энг йирик жосуслик ҳужумларида ушбу мамлакатнинг бир нечита (IT) ахборот технологиялари дастуридан маълумот олишга муяссар бўлишди.
Дейли Мейл газетасининг тарқатган хабарига кўра, якшанба куни хакерлар Россия федерал хавфсизлик идораларидан бўлмиш "Си Тек" ахборот технологиялар ширкатига нузуз топиб, 7,5 терабайт миқдордаги ширкатнинг маълумотини ўғирлашган.
Бу маълумотлар Россия федерал хавфсизлик идораси буюртмалари ижро этилаётган ички проектларни қамраб олади ва улар жумласидан дунё алоқа хизматларидан ушбу мамлакатнинг интернетини ажратиш лойиҳаси ва ижтимоий тармоқлардан маълумот олиш ва барузернги "тур" -дан олиб ташлашни тилга олиш мумкин.
"Тур" браузери чекловларни айланиб ўтиш ва фойдаланувчилар маълумотларини яшириш учун ишлатилади.
Бу хакерлар 13 июл куни ушбу кампаниянинг маълумотларига нуфуз топиб, унинг серверларидан олинган расмларни Тветтер саҳифасида нашр этишди.
Улар шунингдек ушбу кампания ҳақида қўлга киритган маълумотларни Дижитал Ревоюшен" номли бошқа хакерлик гуруҳи ихтиёрига берди ва бу гуруҳ эса бу маълумотларнинг тафсилотларини нашр этди.
Айтишларича, бу ҳужум Россия ахборот идоралари тарихида энг йирик хакерлик ҳужум ҳисобланади ва ижтимоий тармоқлардан маълумот олиш учун лойиҳаларнинг тафсилотларини ўқиш унинг жумласидан ҳисобланади.