Россия: Жанубий Корея ҳаво чегараларини поймол этганимиз йўқ
(last modified Tue, 23 Jul 2019 10:07:37 GMT )
июл 23, 2019 15:07 Asia/Tashkent
  • Россия: Жанубий Корея ҳаво чегараларини поймол этганимиз йўқ

Москва расмийлари Россия қирувчи самолётлари томонидан ушбу мамлакат ҳаво чегараларини поймол этиш ҳақида Жанубий Кореянинг иддаосини рад этди.

Франция ахборот агентлиги таркатган хабарга кўра, Россия мудофаа вазирлиги сешанба куни Россия самолётлари томонидан Жанубий Корея ҳаво чегараларини поймол этишини инкор этиб, Россия қирувчи самолётларига қараб огоҳлантирувчи ўқ отишга аксиламал кўрсатади,-деб огоҳлантириш берди. 

Россия мудофаа вазирлиги Жанубий Корея самолётлари Россия бомбардимончи самолётлари яқинида профессионал бўлмаган маневр ва ҳаракатларни ижро этишди,-деб эълон қилди. 

Бундан олдин Жанубий Корея қуролли кучлари муштарак штаби қўмитасига тегишли манбалар Россия ҳарбий самолётларидан бири сешанба куни икки маротаба шарқий денгиздаги Жанубий Корея ҳаво ҳудудларига кирди ва ушбу мамлакатнинг ҳаво кучлари самолётлари ҳавога кутариши ва унга қарата гоҳлантирувчи ўқ отишга мажбур этди,-деб эълон қилди. 

Сеул расмийларининг айтишларича, бундан олдин бунга ўхшаш ҳодисада Россиянинг иккита самолёти Жанубий Корея мудофаа ҳаво кучлари томонидан аниқланган эди. 

Ёрлиқ