Афғонистон шарқида Америка ҳужумидан афғон ноҳарбийлари ҳалок бўлганлари ҳақидаги хабар тасдиқланди
БМТ Афғонистон шарқидаги Логар вилоятига америкалик ҳарбийларнинг ҳаво ҳужумлари натижасида 9 нафар афғон ноҳарбийлари ҳалок бўлганлари ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТ-нинг Афғонистондаги намояндалик идораси (UNAMA) бугун бир баёния содир этиб, унда Логар вилоятида жойлашган "Берки Барак" шаҳрига америкалик ҳарбийларнинг амалга оширган охирги ҳужумида 9 нафар афғон ноҳарбийлари, жумладан учта аёл ва тўртта бола ҳалок бўлишди ҳамда 6 киши эса тан жароҳатлари олишди,-деб эълон қилди.
( UNAMA)идораси бу баёнияда, америкалик ҳарбийларнинг ҳужумида афғон ноҳарбийлари ўлми ҳақида олиб борилган текширувларнинг натижасини зудлик билан нашр этиш ва ушбу ҳужумда қурбон бўлганларни ҳимоя этишга чақирди.
Бундан олдин ахборот манбалари Ғазни, Бодғис ва Ҳелманд вилоятларида Америка террорист ҳарбийлари томонидан афғон ноҳарбийларини ўлдириш ҳақида хабар тарқатилган эди.
Тўрт кун олдин америкалик террорист ҳарбийлар Ғазни вилоятининг Нова шаҳридаги хоналардан бирига амалга оширган ҳужумида 5 нафар ноҳарбийлар, жумладан бир аёл бу ҳарбийларнинг ўқидан ҳалок бўлди.