Фао: Яман очлик даражаси бўйича дунёдаги энг ёмон мамлакатдир
БМТ -нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (Фао) Яманни дунё мамлакатлари ўртасида энг оғир шароитга эга мамлакат деб эълон қилди.
Анба Яман ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТ-нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (Фао) "Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолати 2019 йилда " номли ўз ҳисоботида, Яманнинг 30 миллионлик жамиятидан 39 фоизи очликдан ранж-азоб тортишади ва 85 фоизи эса озиқ-овқатга эҳтиёж сезишади,-деб эълон қилди.
Бу ҳисоботда 2016-2018 йилларда Ямандаги очлик мизони 38,9 фоизни ташкил этган. Ҳолбуки 2004-2006 йилларда ушбу мамлакатдаги очлик мизони 30,1 фоизни ташкил этган эди деб келтирилган.
Халқаро бу ташкилот бутун дунё бўйлаб 820 миллион одам очлик мушкулотларига юзмаюз бўлишган,-деб эълон қилди.
2015 йилда Арабистон ва унинг иттифоқчилари томонидан Яманга қарши урушни бошлаганлари сабабли яманлик миллионлаб аҳолиси овора бўлиши ва минглаб одамларнинг ҳалок бўлишига қўшимча, бу қашшоқ мамлакат озиқ-овқатнинг етишмовчилигига юзмаюз бўлган.