Россияда террористик гуруҳ аъзолари қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46755-Россияда_террористик_гуруҳ_аъзолари_қўлга_олинди
Россия федерал хавфсизлик хизмати (FSB) Москванинг шимол-шарқида жойлашган Владимир вилоятида террористик гуруҳи қўлга олингани ҳақида хабар берди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
август 03, 2019 15:44 Asia/Tashkent
  • Россияда террористик гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Россия федерал хавфсизлик хизмати (FSB) Москванинг шимол-шарқида жойлашган Владимир вилоятида террористик гуруҳи қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия хавфсизлик хизмати қурол-яроққа эга бўлиш мақсадида ҳарбий базага  ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўраётган террористик гуруҳнинг аъзолари Владимир вилоятида қўлган олинди,-деб эълон қилди. 

Россия хавфсизлик хизмати ушбу террористик гуруҳ аъзоларининг сонига ишора этмасдан Владимир минтақасидан бўлган шахс бу гуруҳнинг етакчиси эди,-деб таъкидлади. 

Хавфсизлик идорасининг эълонига биноан, бу гуруҳ аъзолари  террористик фаолиятларда  шериклик қилишга айбланиб, уларга қарши жиноий иш қузғатилган ва  уларга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.