Сибирда Россия армияси ўқ-дори омборхонасида ёнғин юз берди(видео)
(last modified Tue, 06 Aug 2019 08:43:42 GMT )
август 06, 2019 13:43 Asia/Tashkent

Сибирда Россия армияси ўқ-дори омборхонасида ёнғин юз бергани оқибатида бир неча киши ҳалок ва тан жароҳати олишди.

Ирна ахборот агентлигининг Москвадан тарқатган хабарига кўра, кеча душанба куни пешин вақтида Красноярск вилояти Каменка посёлкасидан беш километр нарида жойлашган Россия Мудофаа вазирлигига қарашли артиллерия омборхонасида ёнғин ва портлаш юзага келгани натижасида бир киши ҳалок бўлиб, 8 киши эса тан жароҳати олди. 

Бу ёнғин 25000 -га яқин фойдаланилмаган ҳарбий ўқ -дорилар сақланадиган эски махсус ўқ-дорилар зонасида ёз берди. 

Россия  фавқулодда вазъиятлар идорасининг расмийларидан бири яқин атрофдаги қишлоқларнинг 11 мингга яқин аҳолиси эвакуация қилинган,-деб айтди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзининг ўринбосари Дмитриий Балагановни Красноярск вилоятида юз берган ҳодиса жойига жўнатди. 

Ёрлиқ