Портлаш оқибатида РосАтом компаниясининг 5 ходими қурбон бўлди
Рос- Атом компанияси Россия шимоли ғарбидаги Архангельск минтақасида жойлашган ҳарбий полигонда юз берган портлаш оқибатида бу компаниянинг 5 нафар ишчиларини ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Бугун Россиянинг Росс-Атом компанияси матбуот хизмати ходимларидан бири ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида, ҳодиса 8 август куни юз берганини маълум қилди.
Унга кўра, айни ҳолда портлаш оқибатида жароҳат олган шахслар полигон яқиндаги касалхонада ётқизилган.
РоссАтом масъулининг айтишича, ракета моторини ёқилғи билан таъминлаш манбасида олиб борилган инженерия ва технологик ишлари чоғида порташ юз берган.
Шу ҳолда РПК телеканали Сородвинск минтақасидаги ҳодиса маҳаллида радиоактив моддалар тарқалишини ошаётгани ҳақида хабар қилди.