Афғонистон ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашиш учун халқаро консенсусга келишга чақирмоқда
(last modified Wed, 21 Aug 2019 10:37:57 GMT )
август 21, 2019 15:37 Asia/Tashkent
  • Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши
    Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши

Афғонистон хавфсизлик кенгаши Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кураш олиб бориш учун халқаро консенсусга келишни сўради.

Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Кабир Ҳақмал бир баёнияда, ИШИД террорчи гуруҳ нафақат Афғонистон учун балки дунё ва минтақа мамлакатлари учун таҳдид ҳисобланадиким, унга қарши жиддий сайъ-ҳаракат олиб бориш керак,-деб эълон қилди. 

Кабир Ҳақмал ИШИД террористик гуруҳи ўнлаб марта Афғонистондаги масжид, маъмурий марказлар ва таълим-тарбия муассасаларига ҳужум қилди ва ИШИД билан қарши курашиш учун халқаро, минтақа ва миллий консенсусга келиш талаб этилади,-деб қўшимча қилди. 

Охирги пайтларда Кобул шаҳрида содир этилган портлашлардан кейин ушбу мамлакатда фаолият олиб борадиган ИШИД террористик гуруҳи билан қарши курашиш учун халқаро консенсусни ташкил этиш тўғрисида Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши талаб этмоқда. 

Кобул шаҳрида сешанба куни кечаси содир этилган ва ИШИД террорчи гуруҳи бу ҳужумнинг масъулиятини ўз зиммасига олган террористик терактда  63 нафар ноҳарбийлар ҳалок бўлди ва 160 нафар ярадор бўлишди. 

Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг фаолияти ўтган тўрт йил давомида босқичмабосқич кенгайиб борди. 

ИШИД террорчи гуруҳининг асосий фаолияти Нангарҳор вилоятини назарга олиб, мамлакатнинг шарқида олиб борилади ва улар бу вилоятни ўз фаолиятларининг марказига айлантиришга ҳаракат қилишмоқда. 

Ифротий гуруҳлар ўртасида ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида ҳалокатли террористик терактларни содир этган ИШИД террористик гуруҳи Сурия ва Ироқда мағлубиятга учраганидан кейин Афғонистонни ўз фаолиятларининг жиддий майдонига танлаб олган. 

Аолбатта шунга эътибор қаратиш лозимки, Афғонистон ва Ироқда мағлубиятга учраган террористик гуруҳларнинг ҳрмийлари Афғонистондаги шароитни ички нуқтаи назаридан ўзининг минтақадаги мақсадларини амалда татбиқ этиш учун муносиб шароит деб талқин этади.

Ана шу шароит Толибон гуруҳидан кейин иккинчи энг катта гуруҳ ҳисобланадиган ИШИД террористик гуруҳининг Афғонистон учун бир таҳдидга айланишига қўшимча, Афғонистоннинг ички ва минтақа хавфсизлиги учун ҳам бир таҳдидга айланган.  

ИШИД террористик гуруҳи Афғонистон хавфсизлигига жиддий таҳдид солишига қўшимча, Толибон гуруҳи ва ИШИД террористик гуруҳи  ўртасидаги тўқнашувлар ҳам Афғонистон миллий хавфсизлигига жиддий хатар солиб, нотинчликлар фронтини вужудга келтирмоқда. 

Афғонистоннинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Ваҳид Мужда ИШИД  террорчи гуруҳи ва Толибон гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар ҳақида Толибон гуруҳи ва ИШИД террористик гуруҳи Афғонистонда идеология нуқтаи назаридан бир-бири билан зиддир ва Толибон гуруҳи ИШИД террорчи гуруҳини Америкага қарам бўлган гуруҳ деб билади,-дея таъкидлади. 

Афғонистон миллий хавфсизлиги учун ушбу гуруҳнинг таҳдид солиши ва ИШИД террорчи гуруҳи ҳалокатли ҳужумларининг кенгайишидан кейин Кобул давлати ҳоким бўлган бундай шароитда, ушбу гуруҳ билан қарши кураш олиб бориш учун халқаро консенсусга келишни талаб этмоқда. 

Албатта ушбу мамлакатда ИШИД террористик гуруҳи билан қарши курашиш ҳақида халқаро консенсусга келиш учун Афғонистоннинг умиди бу ушбу гуруҳга нисбатан икки стандартли муносабат қилиш ўрнига терроризм ҳодисаси билан жиддий ва қатъий муносабат қилишдан иборатким, ўтган 18 йил давомида Афғонистоннинг нотинчликлари сабабига айланган.   

Ёрлиқ