Толибон гуруҳи Кобулдаги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди
(last modified Thu, 05 Sep 2019 15:11:36 GMT )
сентябр 05, 2019 20:11 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Кобулдаги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди

Толибон гуруҳи бугун Афғонистон пойтахти Кобулда юз берган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига толди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Толибон наттоғи, Забеҳуллоҳ Мужоҳид,  Кобулнинг Вазир Акбархон минтақасида юз берган портлашда 12 нафар хорижий ҳарбийлар ва 8 нафар афғон ҳарбийлар ўлдирилди деб иддао қилди.

Афғонистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Кобулдаги бугунги портлашда 5 нафар ҳалок бўлиб, 28 киши жароҳат олди деб эълон этди.

Душанба куни ҳам Кобулдаги одамлар яшайдиган минтақада бомба қўйилган атвомашинани портлаганида 20 нафар ҳалок бўлган 120 нафар жароҳатланганди.

Толибон гуруҳи олдинги подтлаш учун ҳам масъулиятни ўз зиммасига олганди.

Ёрлиқ