Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда ҳарбий вазият ҳалигача давом этмқода
(last modified Wed, 25 Sep 2019 09:49:36 GMT )
сентябр 25, 2019 14:49 Asia/Tashkent
  •  Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда ҳарбий вазият ҳалигача давом этмқода

50 кундан бери Ҳиндистон ҳарбий кучлари Кашмир мазлум халқини уй қамоғига олиб бу минтақада ҳарбий вазиятни янада кучайтиришмоқда.

Покистон ахборот агентликларидан бири,  бугун чоршанба куни Ҳиндистон ҳарбийлари томонидан Кашмирдаги мусулмонлар халқини мажбурий равишда уй қамоғига олинаётганидан 52 кун ўтиб бориши билан бир пайтда Деҳли давлати назорати остидаги Кашмир минтақасининг бозорлар, идоралари ва таълим муассасалари ёпилишича қолмоқда деб эълон этди.

Хабарларга биноан, Ҳиндистон ҳарбий кучлари Кашмир минтақасига олиб бораётган барча йўлларни тўсиб қўйишган. Бошқа томондан Кашмир минтақасида интернет сайтлари ёпилиб  ва мобил телефонларга тўсиқ қўйилган.

Ҳиндистон давлати мамлакат назорати остидаги Кашмир минтақаси халқи эътирозларни бостириш мақсадида бу минтақага яна 180 минг нафар ҳарбий кучларини сафарбар этиб бу минтақадаги ҳарбийлар сонини 1 миллион 80 нафарга етказди.