Россия президенти 10 генерални лавозимидан четлаштирди
ноябр 05, 2019 14:55 Asia/Tashkent
Россия президенти Владимир Путин 10 нафар генерални ўз лавозимидан бўшатиш фармонини имзолади.
РИА Новости хабарига кўра, кеча Россия президентлик идораси тарқатган баёниясида, Владимир Путин дастури асосида 10 нафар генерални ўз лавозимидан четлаштирилганини маълум этди.
Мазкур баёнияга кўра, Россия Ички ишлар вазирлиги, Россиянинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ўрганишлар қўмитасининг етакчи масъуллари бўлган 10 нафар генерал коррупция, пора олиш ҳамда ўз лавозимидан суиистеъмол қилишда айбланиб лавозимидан бўшатилган.
Яқинда лавозимидан озод этилгани эълон қилинган айрим генераллар олдин Россия суд органларида мухокама этилганди.
Ёрлиқ