Албаниядаги зилзила қурбонлари сони ортмоқда (фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i48737
Албанияда юз берган зилзила оқибатида вафот этганлар сони 23 нафарга етди. Бу ҳақда Албаниянинг Faktor нашри хабар бермоқда.
(last modified 2019-11-27T10:44:35+00:00 )
ноябр 27, 2019 15:37 Asia/Tashkent
  • Албаниядаги зилзила қурбонлари сони ортмоқда (фотожамланма)

Албанияда юз берган зилзила оқибатида вафот этганлар сони 23 нафарга етди. Бу ҳақда Албаниянинг Faktor нашри хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, жабрланганлар сони 659 нафарга етган.

Таъкидланишича, вайроналар остида одамлар бўлиши, қурбонлар сони яна ортиши мумкин.

26 ноябрь куни 6,4 балл магнитудали зилзила эпицентри пойтахт Тиранадан 30 км масофада, 20 км чуқурликда бўлган.

Кучли зилзила ортидан бир неча кичикроқ титраш содир бўлган. Уларнинг иккитаси магнитудаси 5,1 ҳамда 5,4 баллни ташкил қилган.