АҚШ армиясининг авиазарбаларида Афғонистон шарқида бир оиланинг 6 аъзоси қурбон бўлди
(last modified Sun, 01 Dec 2019 08:51:35 GMT )
декабр 01, 2019 13:51 Asia/Tashkent
  • АҚШ армиясининг авиазарбаларида Афғонистон шарқида бир оиланинг 6 аъзоси қурбон бўлди

АҚШ армияси учувчисиз учоқларининг Афғонистон жануби шарқидаги Хуст вилоятига берган авиазарбалари оқибатида бир оиланинг 6 аъзоси қурбон бўлди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Хуст вилояти кенгаши ҳам  кеча АҚШнинг учувчисиз учоқлари  бу вилоятдаги Тирзай туманининг яшаш манзиллардан бирини бомбардимон этдилар ва натижада бир оиланинг 6 аъзсои ҳодиса жойида ҳалок бўлди деб эълон қилди.

АҚШ армияси  бу ҳужумда  Тирзай туманидаги Толибон гуруҳи позициясини бомбардимон этганини иддао қилмоқда.

АҚШ танқидчиларидан ҳисобланадиган Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай  бу ҳужумни қоралаб уни инсониятга қарши жиноят деб баҳолади.

 

Ёрлиқ