Деҳли шаҳрида содир бўлган ёнғинда 43 киши ҳалок бўлди
декабр 08, 2019 13:46 Asia/Tashkent
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрининг сумка ишлаб чиқариш корхонасида содир бўлган ёнғин натижасида 43 киши ҳалок бўлди.
Синхуа ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Деҳлидаги сумка ишлаб чиқариш корхонасида келиб чиққан ёнғин корхонанинг барча биноларига зарар етказан.
Ҳодисада 50 нафар ҳам жаоҳат олган.
Ёнғин содир бўлган чоғида ўнлаб ишчилар корхона ичкарисида қолишган.
Ҳозиргача ҳодиса сабаблари тўғрисида хабар тарқатилмаган.