декабр 12, 2019 15:45 Asia/Tashkent
  • Москвадаги Германия элчиси Россия ТИВ-ига чақиртирилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Гермниядан рус дипломатларини чиқариб юборганига билдирган эътирозида Москвадаги Берлин давлати элчисини чақирди.

Спутник сайтининг хабар қилишича,  Москвадаги Германия элчиси Гезо Андриас Фан Жейри Россия ТИВ-ига чақиртирилган.

Германия давлати  декабрь ойи авваларида Берлиндаги Россия элчихонасининг икки нафар ишчиларини  грузиялик бир фуқарони ўлдиришда айблаб мамлакатдан чиқариб юборганди.

Берлин ҳайвонот боғида грузиялик Зелимхан Хангошвилини қатл этилиши ортидан Германия суд органлари  Россия давлат ичшиларини бу шахс қатлида гумонлаб Берлиндаги Россия элчихонасининг икки дипломатини чиқариб юборди.

Зелимхан Хангошвили  Россияга қарши урушда Чеченистон қўзғолончи гуруҳлари қўмондонларидан  бири эканлиги айтилади.

 

Ёрлиқ