Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларини узайтирди
Европа Иттифоқи Россияга қарши жорий этган иқтисодий санкцияларини яна бир марота узайтирди.
Франция ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, Брюссель Қрим ярим оролининг россияга қўшиш сабабли Москвага қарши жорий этилган иқтисодий санкцияларини олти ойга узайтирди,-деб эълон қилди.
Европа Иттифоқининг Россияга қарши олдинги иқтисодий санкцияларининг мўҳлати 2020 йилнинг 31 январигача эди.
Кремль Европа Иттифоқининг санкцияларини маҳкум этиш зимнида, Қрим ярим оролини Россия ҳудудига қўшишни демкоратия ва овоз бериш жараёнининг самараси эди,-деб билди.
Аммо Америка ва Европа Иттифоқи 2014 йилдан бошлаб Украина шарқидаги тўқнашувларда Москванинг алоқадор экани айблови ҳамда Қримни Россияга қўшиш масаласини баҳона қилиб, Россияга қарши молиявий ва иқтисодий санкцияларни жорий этди.