Москва шаҳридаги ФХХ биноси олдида отишма уюштирган жиноятчи йўқ қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49141-Москва_шаҳридаги_ФХХ_биноси_олдида_отишма_уюштирган_жиноятчи_йўқ_қилинди
Москва марказида, Федерал хавфсизлик хизмати бош биносида отишма уюштирган эркак бартараф этилган.
(last modified 2019-12-20T11:07:59+00:00 )
декабр 20, 2019 16:07 Asia/Tashkent
  • Москва шаҳридаги ФХХ биноси олдида отишма уюштирган жиноятчи йўқ қилинди

Москва марказида, Федерал хавфсизлик хизмати бош биносида отишма уюштирган эркак бартараф этилган.

Кун сайтига кўра, Унинг шахси ўрнатилмоқда. 

ФХХ биносидаги отишма 19 декабрь соат 18лар атрофида юз берган. 

Катта Лубянка кўчасида юз берган воқеа оқибатида ФХХнинг бир ходими ҳалок бўлган, яна икки ходими оғир жароҳат олган.

ФХХда босқинчилар 3 киши бўлгани ҳақида аввал тарқатилган маълумот инкор этилган. Махсус хизматда таъкидланишича, жиноятчи бир ўзи ҳаракат қилган ва бино ичига бостириб кирмаган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Отишма юз берган вақтда Россия хавфсизлик идоралари ходими куни муносабати билан концерт ўтаётган бўлган. Унда Россия президент Владимир Путин ҳам иштирок этган.