АҚШ мудофаа вазири Суриядаги бу мамлакат ҳарбий иштирокини қўллаб- қувватлади
(last modified Sat, 21 Dec 2019 10:42:16 GMT )
декабр 21, 2019 15:42 Asia/Tashkent
  • АҚШ мудофаа вазири  Суриядаги бу мамлакат  ҳарбий иштирокини қўллаб- қувватлади

АҚШ президентининг ўтган иддаоларининг аксича, бу мамлакат мудофаа вазири лозим бўлган пайтгача америкалик ҳарбийлар Сурияда қолади деб таъкидлади.

Алжазира Мабошир телеканалининг хабар қилишича, кеча АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер  Вашингтонда АҚШ армияси қўшма штаби раиси Марк Мили билан қўшма йиғилишида  яна бир бор, АҚШ Осиё ғарбида Эрон хавф хатарини бартараф қилиш ва  ИШИДни бутунлай нобуд этиш мақсадида одим ташламоқда деб иддао қилди.

АҚШ мудофаа вазири Афғонистондаги Американинг ҳарбий миссиясига тўхталиб,  Афғонистондаги Вашингтон вазифаси ҳар қандай террорчилик амалиётлар қаршисида бу мамлакат ва минтақа хавфсизлигини таъминлашга қаратилган деб иддаоларини такрорлади.

Эспер шунингдек,  АҚШ ва Туркия ўртасидаги ихтилофларга ишора қилар экан,  Туркия НАТОда бизнинг иттифоқдошимиз бўлиши ва бизлар ҳам уни коалицияга яқинлашишга ҳаракат қилаётганимизга қарамай, Анқарага Ф-35 русумли қирувчи самолётини экспорт қилишдан воз кечдик деб изоҳлади.

АҚШ мудофаа вазири ўз сўзларида  Шимолий Корея билан дипломатик музокарларни қайта бошлашга умид билдириб,  Корея ярим оролидаги АҚШ ҳарбий кучлари тайёргарликнинг  энг юқори даражасидалар деб қўшимча қилди.     

Ёрлиқ