Могадишо шаҳрида содир бўлган портлашда 90 нафардан ортиқ инсонлар ҳалок бўлди
Сомали пойтахти -Могадишо шаҳрида бомба қўйилган автомашинани портлашида 90 нафардан ортиқ инсонлар ҳалок бўлди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Сомали пойтахти Могадишо шаҳар ҳокими Умар Маҳмуд Муҳаммад портлаш бу шаҳарнинг энг оломонли минтақасида юз бергани ва натижада 17 нафар полициячилар, 73 нафар тинч аҳоли ва 4 нафар чет эл фуқароларини қурбон бўлганини тасдиқлади.
Бундан олдин ОАВ портлашда камроқ одамлар ҳалок бўлганини хабар қилишганди.
Ҳалок бўлганлар орасида 4 нафар туркиялик инженерлар ҳам бор.
Гувоҳлардан бири бу ҳодисани оммавий қирғин деб айтган.
Ҳозиргача ҳеч бир шахс ва гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмаган, аммо ўтмишда бунга ўхшаган терактлар учун жавобгарликни ҳар доим Аш-Шабоб террорчи гуруҳи ўз зиммасига оларди.
Аш-Шабоб террорчи гуруҳи ҳозиргача Сомали ва қўшни давлатларда содир этилган аксарият портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.