Афғонистонда АҚШнинг яна икки террорчи ҳарбийлари ўлдирилди
Январ 12, 2020 13:36 Asia/Tashkent
Афғонистон жанубида АҚШ террорчи ҳарбийлари машинаси йўналишида юз берган портлашда икки нафар АҚШлик террорчи ҳарбийлари ҳалок бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча НАТО матбуот идораси Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятининг Данд туманида содир бўлган бу ҳодисада яна икки нафар АҚШлик террорчи ҳарбийлари ҳам жароҳат олган.
Олдинроқ Афғонистон хавфсизлик манбалари бу мамлакатда хорижий ҳарбийлар машиналаридан бирини портлагани ҳақида хабар қилиб талофатлар тафсилотларига ишора қилмаганди.
Толибонлар гуруҳи бу портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олган.