Германия ТИВ раҳбари: АҚШ Эрон билан қарама-қаршиликда мувафаққиятсизликка учраган
Германия ташқи ишлар вазири Оқ уйнинг Эронга қарши сиёсатларини танқид қилар экан, Вашингтоннинг Теҳронга нисбаттан максимал даражадаги босимларини натижасиз қолганини таъкидлади.
Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас бу мамлакатнинг " Билд" газетасига берган интервьюсида Теҳронга қарши Вашингтон режимининг максимал даражадаги сиёсатлари ва босимларини танқид қилар экан, АҚШнинг барча қўрқинчли имо-ишоралари ва ҳарбий таҳдидлари Эрон ислом жумҳурияти позициясини ўзгартира олмаган деб айтди.
Германия ташқи ишлар вазири шунингдек, Эронга қарши АҚШ давлат сиёсатларини танқид қилар экан, Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақасида кенг -қамровли бўҳронларни келиб чиқиши тўғрисида огоҳлантирди.
Германия ташқи ишлар вазири ўз суҳбатида яна бир бор, Халқаро ядровий келишувни қўллаб- қувватлаб, ўз мажбуриятларини бажаришда Европа тройкаси -Германия, Британия ва Франциянинг пассив позицияси ва ўз ваъдаларига амал қилмаганига ишора этмасдан, Эронни ядровий келишувга риоя қилишини сўради.
Эслатиб ўтамиз АҚШ давлати 2018 чи йилнинг 8 май куни Халқаро ядровий келишувдан чиққандан кейин Эронга қарши максимал даражадаги босимларни бошлади.
Оқ уй давлатининг барча таҳдидлари билан бир пайтда, ҳозиргача Эрон нефти экспорти йўлига тўсиқ ярата олмаган.