Хитойда коронавирус қурбонларининг сони ортиб бормоқда
Хитойда пневмония номли короновирус қурбонлари сони 17 нафарга етди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Пекиндаги Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси коронавирус тарқала бошланганидан бери бу вирус Хитойнинг камида 20 қайд этилиб, ҳозиргача 570 нафар бу хасталикка мубтало бўлган деб эълон этди.
Коронавирусга энг кўп мубтало бўлган шахслар Хитойнинг Хубэй вилоятида қайд этилган.
Ҳозиргача бу хасталикнинг янги тури АҚШ, Таиланд, Япония, Жанубий Корея ва Австралияда ҳам қайд этилган.
Коронавирусни тарқалиши хусусидаги хавотирланишларни ошиши ортидан Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу муаммони кўриб чиқиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказишни таъкидлади.
Бу вирус асосан нафас йўллари орқали одамдан одамга юқади.