феврал 05, 2020 15:11 Asia/Tashkent
  • Жириновский: «Ўрта Осиё мамлакатлари билан ҳам чегараларни ёпишимиз шарт»​

ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский дунёда коронавирус тарқаб бораётган шароитда Марказий Осиё мамлакатлари учун Россия чегараларини ёпиш таклифини киритди. Унинг айтишича, бу борада ҳатто Хитой ҳам унча хавфли эмас экан.

“Биз учун ҳатто Хитойнинг ўзи ҳам бунчалик хавфлимас — у ерга кирган ҳам, чиққан ҳам қаттиқ текширилади, ўрта осиёлик қўшниларимиздан эса қўрқиш керак.

Уларнинг тиббиёти ҳам, назорати ҳам яхшимас, аммо фуқаролари тинмай Хитойга ва Россияга қатнайди. Шунинг учун ҳам худди Хитой билан бўлгани каби Ўрта Осиё мамлакатлари билан ҳам чегараларни ёпишимиз шарт”, — деб ёзди Жириновский телеграм-каналида.

Жириновский бу ўлкалардан миграцияни тўхтатиш лозимлигини ҳам қистириб ўтди. Унинг таъкидлашича, Россия иқтисодиётига жабр бўлади, аммо одамлар омон қолади.

Маълумот учун: ӯзининг масхараомуз иддаолари билан ном чиқарган  рус сиёсатчиси Владимир Вольфович Жириновский 1946 йилда Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида туғилган.

Ёрлиқ