Гуттереш Ҳиндистонни Кашмир хусусида БМТга ҳамроҳлик қилишга чақирди
(last modified Wed, 19 Feb 2020 12:11:00 GMT )
феврал 19, 2020 17:11 Asia/Tashkent
  • Гуттереш Ҳиндистонни Кашмир хусусида БМТга ҳамроҳлик қилишга чақирди

БМТ Бош котиби, Покистонга уюштирган 3 кунлик сафарида, Кашмир мавзусини эслатиб, Деҳи давлатини БМТ қарори ва позициясини ҳурмат қилишга чақирди.

Давон нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун António Guterres Ҳиндистон ва Покистон давлатлари БМТ ва Хавфсизлик кенгашининг берган овози ва қарорига амал қилиб, Кашмир халқини ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқига эҳтиром қилишлари шарт деб таъкидлади.

БМТ Бош котиби Афғонистон масаласига ишора этиб,  Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни зудлик билан ижобий натижалар беришига умид билдирди.

Гуттерашнинг Ҳинистондан қилган даъват шу ҳолдадирки,  икки кун олдин Ҳиндистон ТИВ -и  БМТнинг  Деҳли назорати остидаги Кашмир минтақаси масаласини ҳал этиш мавзусида воситачилик  қилиш таклифини рад этди.

Ҳиндистон давлати бундан олдин ҳам,  Кашмир масаласида БМТнинг воситачилик қилиш таклифини рад этган, аммо аксича Покистон  бир неча маротаба Халқаро ҳамжамиятда  бу минтақа масаласидан сўз очган.