Хитой “Арбидол”ни коронавирусга қарши дори воситалари қаторига киритди
Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги коронавирус ташхиси ва уни даволаш миллий дастурининг олтинчи версиясини эълон қилди.
Дастурнинг олтинчи версиясига илк маротаба вирусга қарши препаратларни киритди. Олдинги версияларда айтилганидек, бу версияда ҳам COVID-19га қарши курашнинг самарали чораси мавжуд эмаслиги қайд этилган. Янги версияда синов учун тўртта дори — “Арбидол”, хлорофосфат, рибавирин ва интерферон аралашмаси ҳамда лопинавиром/ритонавиром рўйхатга киритилган.
“Арбидол” 70-йилларда СССРда яратилган. Россияда уни “Отисифарма” ширкати ишлаб чиқаради.
Мутахассисларнинг фикрича, “Арбидол”нинг вирусга қарши таъсири клиник жиҳатдан исботланмаган. Бироқ Россияда у ҳаётий ва энг муҳим дорилар рўйхатига киритилган.
“Арбидол”га берилган патент 2007 йилда тугаган. Хитойда 6 та йирик фармаширкатлар уни биргаликда ишлаб чиқаради.