Москва давлати АҚШнинг Россияга қарши ядровий ҳужум уюштириш бўйича машғулотларини танқид қилди
(last modified Sun, 23 Feb 2020 10:37:30 GMT )
феврал 23, 2020 15:37 Asia/Tashkent
  • Москва давлати АҚШнинг Россияга қарши ядровий ҳужум уюштириш бўйича машғулотларини танқид қилди

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, АҚШ давлатини Москвага қарши атом ҳужумлар уюштириш сенариясини синовдан ўтказганини қаттиқ танқид қилиб, бундай ҳатти- ҳаракатларни тақиқланган қуролдан фойдаланиш эҳтимоли ҳатти- ҳаракатни кўпайтириши тўғрисида огоҳлантирди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков  Вашингтон давлатини  Россияга қарши чекланган ядровий ҳужум уюштириш сенарициясини синовдан ўтказгани қаттиқ танқид қилиб, бу ҳатти-ҳаракатни кескин қораламоқда.

Рябков  Москвага қарши АҚШнинг сўнгги синовларига тўхталиб, АҚШ давлати  Россияга қарши ядровий ҳужум қилиш сенариясини синовдан ўтказишни давом эттирмоқда деб изоҳлади.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари шунингдек,  бундай ҳатти ҳаракатлар  Вашингтон давлатини  Россияга қарши позиция тутишни бошлагани ва  ядровий қуролдан фойдаланмаслик қонунларини бузаёганини таъкидлади.

Рябков,  АҚШ давлати  ядровий қурол ҳам унга тегишли бўлган қуролларни назорат этиш режимини кучайтиришга саъй ҳаракат қилиш ўрнида фавқулодда хавфли ўйинларни бошлаган деб аниқлик киритди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари, атом қуролидан фойдаланишда ҳеч ким ғалаба қозонмайди ва шу сабабдан  ҳеч қачон бу қуролдан фойдаланмаслик лозим деб аниқлик киритди

АҚШ мудофаа вазирлиги -Пентагон  ҳам АҚШ армиясини  Россия Европага нисбатан ядро қуроли қўллаганидан кейин унга жавоб зарбаси берилиши ифодаланган ҳарбий машғулотлар ўтказганини эълон этди.

 

 

 

Ёрлиқ