Афғонистон президенти: Толибон гуруҳини халқ истак -хоҳишига таслим бўлиши зарур
(last modified Tue, 25 Feb 2020 10:04:53 GMT )
феврал 25, 2020 15:04 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти: Толибон гуруҳини халқ истак -хоҳишига таслим бўлиши зарур

Афғонистон президенти Толибон гуруҳи сулҳ ва тинчлик масаласида халқ азм- иродаси ва тутган йўлини қабул қилиши лозим деб айтди.

Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Кобулда Афғонистон этник вакиллари оқсоқоллари билан учрашганида,  музокаралардан мақсадини урушни тўхтатиш ва мамлакатда тинчлик ва сулҳни тиклаш эканлигигига ишора этиб,  Толибон гуруҳи тинчлик масаласи бирор натижа ва хулосага келиши ҳамда халқ ва ватанга хизмат қилиш учун халқ истак- хоҳишига таслим бўлишига чақирди.

Афғонистон президенти шунингдек,  сайловларни ўтказилишидан кейин барча томонларни  шахсий масалаларни четга қўйиб мамлакатда оташкесим ва тинчлик ўрнатиш ҳамда халқ муаммоларига ечим топиш учун бирлик ва бирдамликка вазифадорлар деб қўшимча қилди.

Ашраф Ғани сўзлари шу ҳолдадирки, АҚШ ва Толибон ўртасида  ўз таъбирлари билан тинчлик келишуви имзоланишдан кейин Афғонистон давлати иштироки билан афғонлар ўртасида музокаралар бошланади. 

Ёрлиқ