Путин Россияни коронавирусга қарши курашда тайёр бўлиши зарурлигини таъкидлади
Россия президенти мамлакат масъулларини коронавирусга қарши кураш олиб бориш учун тайёр бўлишга чақирди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Россия президенти Москва давлати коронавирусга қарши кураш учун ҳар қандай сенарияларида тайёр бўлиб туришини таъкидлади.
Сўнгги кунларда Россия пойтахти Москва шаҳрини карантинга олиниши ва бу шаҳарга бориб келишни манъ этиш таклифлари пайдо бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалмодқа.
Аммо Россия давлати бу овозаларни рад этган.
Бугун Россия давлати тарқатган баёниясида, ҳозирги вазият ўтган 50 йил мобайнида энг ёмон вазиятдадир ва лозим бўлганда мамлакатда чекловлар жорий этилади деб эълон этди.
Россия ҳозиргача бир нечта мамлакатга авиақатновларини тўхтатган ва чет эл фуқароларини май ойига қадар Россияга киришига тақиқ жорий этан.
Кечанги хабарларга кўра, Россияда 147 нафар коронавирусни юқтириб олган ва улардан бири Москва шаҳрида вафот этган.